Стивен Жеррард 30дан ортиқ 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган учинчи ўйинчига айланди


Стивен Жеррард 30 дан ортиқ 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган учинчи ўйинчи бўлди, деб
kun.uz.
“Ливерпуль” жамоаси сардори Стивен Жеррард «Лестер Сити» билан бўлиб ўтган ўйиннинг 17 дақиқасида рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасидан гол киритди.
Бу унинг премьер-лигада 11 метрлик жаримадан киритган 30 голи бўлди. Бу борада Стив Жидан яхшироқ натижани фақат Фрэнк Лэмпард (43) ва Алан Ширер (56) қайд этган.
Қолаверса, ушбу ўйиннинг биринчи тайми охирида “Ливерпуль” сардори яна бир 11 метрлик жарима зарбасини муваффақиятли тарзда амалга оширди ҳамда ўз натижасини 31 талик кўрсаткичга яхшилаб қўйди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













