Лионель Месси Каталониянинг олий мукофоти билан тақдирланди

Лионель Месси Каталониянинг олий мукофоти билан тақдирланди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Сент-Жорди Хочи мукофоти билан тақдирланди.
Лионель Месси Каталониянинг олий мукофоти билан тақдирланди
Муқаддас Георгий Хочи деб ҳам аталувчи соврин Каталония ҳукумати томонидан 1981 йилда таъсис этилган бўлиб, ўз фаолияти орқали автоном провинцияни танитишга ҳисса қўшган шахсларга берилади. Бу йил ушбу мукофот 28 киши ва 15 та ташкилотга топширилди.

Месси ушбу совринни қўлга киритган «Барселона»нинг иккинчи футболчиси бўлди. Бунга қадар 2006 йилда Йохан Кройфф ҳам Сент-Жорди Хочи билан тақдирланган эди. Мукофот 1992 йилда клубнинг ўзига ҳам топширилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.