Роналду: "Реал"дан кетганимдан афсусдаман

\"Ювентус\" хужумчиси Криштиану Роналду \"Маrcа\" нашри томонидан \"Афсона\" соврини билан тақдирланди ва 5 та болакайнинг саволларига жавоб қайтарди. Болалар турли хилдаги жамоалар либосида эди.
Биринчи саволни Клаудиа исмли, Португалия либосидаги қизалоқ берди: \"Сиз болалигингизда, тарихда энг зўр бўлишингиз ва кўплаб ютуқларга эришишингизни билганмисиз?\"
Роналду: \"Йўқ, бу ҳақида хеч қачон ўйламаганман. Мен профессионал футболчи бўлишни орзу қилганман.\"
Кейинги саволни \"Манчестер Юнайтед\" либосидаги Гонсало исмли болакай берди: \"Сиз кўпроқ Манчестерни соғинасизми ёки Мадридними?\"
Роналду: \"Мен иккаласини жудаям соғинаман, аммо Мадридда кўп вақтим ўтган, фарзандим дунёга келган, шунинг учун кўпроқ Мадридни соғинаман.\"
Навбатдаги саволни Лиссабоннинг \"Спортинг\" либосидаги, Исиара исмли қизалоқ берди: \"Евро-2016 чемпионлиги бу фаолиятингиздаги энг катта ютуқми?\"
Роналду: \"Барча совринларим муҳим. Балки бу ҳақиқатдан ҳам энг яхшисидур. Биласиз буни ютиш бирмунча қийинроқ. Балки бу фаолиятимдаги энг муҳим совриндир.\"
\"Реал\" либосидаги Хорхе мурожаат қилди: \"Реал\"дан кетганингизга афсусдаман.\"
Роналду кулиб қўйди ва жавоб қайтарди: \"Ҳа, мен ҳам афсусдаман.\"
Сўнгги бўлиб, \"Ювентус\" либосидаги Марко исмли йигит савол берди: \"Ювентус\" ушбу мавсум Европа Чемпионлар Лигасини юта оладими?\"
Роналду: \"Билмадим. Биз доимгидек ҳаракат қиламиз. Умид қиламан \"Ювентус\" чемпион бўлади.\"
Манба: Sports.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Биринчи саволни Клаудиа исмли, Португалия либосидаги қизалоқ берди: \"Сиз болалигингизда, тарихда энг зўр бўлишингиз ва кўплаб ютуқларга эришишингизни билганмисиз?\"
Роналду: \"Йўқ, бу ҳақида хеч қачон ўйламаганман. Мен профессионал футболчи бўлишни орзу қилганман.\"
Кейинги саволни \"Манчестер Юнайтед\" либосидаги Гонсало исмли болакай берди: \"Сиз кўпроқ Манчестерни соғинасизми ёки Мадридними?\"
Роналду: \"Мен иккаласини жудаям соғинаман, аммо Мадридда кўп вақтим ўтган, фарзандим дунёга келган, шунинг учун кўпроқ Мадридни соғинаман.\"
Навбатдаги саволни Лиссабоннинг \"Спортинг\" либосидаги, Исиара исмли қизалоқ берди: \"Евро-2016 чемпионлиги бу фаолиятингиздаги энг катта ютуқми?\"
Роналду: \"Барча совринларим муҳим. Балки бу ҳақиқатдан ҳам энг яхшисидур. Биласиз буни ютиш бирмунча қийинроқ. Балки бу фаолиятимдаги энг муҳим совриндир.\"
\"Реал\" либосидаги Хорхе мурожаат қилди: \"Реал\"дан кетганингизга афсусдаман.\"
Роналду кулиб қўйди ва жавоб қайтарди: \"Ҳа, мен ҳам афсусдаман.\"
Сўнгги бўлиб, \"Ювентус\" либосидаги Марко исмли йигит савол берди: \"Ювентус\" ушбу мавсум Европа Чемпионлар Лигасини юта оладими?\"
Роналду: \"Билмадим. Биз доимгидек ҳаракат қиламиз. Умид қиламан \"Ювентус\" чемпион бўлади.\"
Манба: Sports.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













