Суперлига 17-турида "Пахтакор" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади

Суперлига 17-турида "Пахтакор" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади
Жамоалар ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида заро 23 баҳсда майдонга тушишган. Уларнинг 17тасида ғалабага эришган \"Пахтакор\" 2 марта дуранг ўйнаган ҳамда 4 тўқнашувда олмалиқликларнинг қўли баланд келган. АГМК дарвозаси 37 марта ишғол этилиб, 14 тўп ўтказиб юборилган.

Олмалиқда кечган 11 баҳснинг 8тасида \"Пахтакор\" зафар қучган. Биринчи даврада Тошкентда \"Шерлар\" 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришишган. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

АГМК ва \"Пахтакор\" ўртасидаги учрашув 17 август, шанба куни соат 19:15да АГМК стадионида бошланади.

АГМК – \"ПАХТАКОР\"

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Александр Сидоров, Ҳасан Набиев, Рустам Чориев.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Комиссар: Аббос Аҳроров.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.