"Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Самарқанднинг \"Динамо\" жамоаси бу тур ўз майдонида \"Бухоро\"ни қабул қилди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг 68-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни жарима майдонидаги пала партишликдан сўнг Андрей Сидоров дарвозага киритиб ҳисобни очди, 0:1. Учрашувнинг 70-дақиқасида қарши ҳужумдан сўнг Саламат Қутибоев гол урди, 0:2. Ўйиннинг 73-дақиқасида Сардор Сулаймонов мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди - 0:3. Шу тариқа \"Бухоро\" клуби ўзининг мағлубиятлар сериясига чек қўйиб, очколари сонини 15 тага етказиб олди.

Coca-Cola Суперлига, 18-тур

\"Динамо\" - \"Бухоро\" 0:3
Голлар:
Андрей Сидоров 68, - 0:1. Саламат Қутибоев 70, - 0:2. Сардор Сулаймонов 73, - 0:3.

\"Динамо\": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов, 7.Жасур Азимов, 10.Амиржон Сафаров, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Баҳодир Насимов, 16.Бобур Қосимов, 18.Аббос Шодмонов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 22.Шоҳруҳ Раимов, 24.Жасур Ўринов, 21.Дамир Темиров, 27.Ихтиёр Тошпўлатов,23. Сардор Эминов, 28.Обиджон Ҳакимов, 20.Сирож Ҳамроев, 26.Комил Шарофутдинов, 44.Дилмурод Каримов.

\"Бухоро\": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Бобиржон Амонов, 8.Саламат Қутибоев, 9.Асадбек Собиржонов, 14.Сардор Сулаймонов, 23.Беҳруз Шодмонов, 28.Эргаш Исмоилов, 30.Жаба Липартия, 71.Андрей Сидоров, 80.Милован Капор, 81.Фатхулло Фатхуллоев.
Захира: 25.Шохжаҳон Насимов, 4.Миржалол Жумаев, 60.Вили Исиани, 22.Беҳруз Садуллаев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 44.Асилжон Бегимқулов, 72.Давронбек Умиров, 87.Анваржон Жўраев, 88.Шахзод Бешимов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.