"Пахтакор" йирик ғалабага эришди, АГМКдан устун келган "Сўғдиёна" 4-ўринга чиқиб олди

Тошкентнинг \"Пахтакор\" клуби ўз майдонида \"Андижон\"ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Драган Черан мазкур беллашувда хет-трик қайд этган бўлса, Сардор Собирхўжаев ва Игорь Сергеевлар биттадан ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Бунга андижонликлар сафида Илдар Маматказин бир бор жавоб қайтарди холос.
Параллель равишда кечган \"Сўғдиёна\" - АГМК қарама-қаршилигида мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучишди. Баҳсдаги ягона гол 80-дақиқада Кахи Махарадзе томонидан киритилди.
\"Пахтакор\" бугунги муваффақият эвазига ўз очколар сонини 50 тага етказиб олди. \"Андижон\" эса 16 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев бошқарувидаги \"Сўғдиёна\" кетма-кет ғалабалар эвазига 30 очко жамғаришга эришди ва жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. 16 очкоси бор олмалиқликлар эса 13-поғонадан жой олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Параллель равишда кечган \"Сўғдиёна\" - АГМК қарама-қаршилигида мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучишди. Баҳсдаги ягона гол 80-дақиқада Кахи Махарадзе томонидан киритилди.
\"Пахтакор\" бугунги муваффақият эвазига ўз очколар сонини 50 тага етказиб олди. \"Андижон\" эса 16 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев бошқарувидаги \"Сўғдиёна\" кетма-кет ғалабалар эвазига 30 очко жамғаришга эришди ва жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. 16 очкоси бор олмалиқликлар эса 13-поғонадан жой олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













