Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро мусобақа ғолиби бўлди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро мусобақа ғолиби бўлди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезиядаги мусобақада ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақадаги аввалги 2 та баҳсни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган терма жамоамиз бугун Хитой Тайпейи билан тўқнаш келди.

Қизиқарли тарзда кечган ва терма жамоамиз устунлиги остида ўтган беллашувда 8:0 ҳисоби қайд этилди ва вакилларимиз мусобақадаги барча рақибларини мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиқишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.