ЕЧЛда ўйнаётган 19 ёшли форвард мавсумда бешинчи бор хет-трик қайд этди

ЕЧЛда ўйнаётган 19 ёшли форвард мавсумда бешинчи бор хет-трик қайд этди
\"Зальцбург\" форварди Эрлинг Холланд Австрия чемпионати доирасида \"Вольфсбергер\" (3:0) клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этди.
19 ёшли футболчи учун бу мавсумдаги бешинчи хет-трик бўлди. Булардан 3 тасини Австрия чемпионатида, биттасини Австрия кубогида ва яна биттасини ЕЧЛда амалга оширди.

Жорий мавсум Холланд барча турнирларда 18 та беллашув ўтказиб, 26 та гол урди ва яна 4 та голли узатмани амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.