27:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун мураббий ишдан бўшатилди

Фото: «Football-italia.net»
«Инвиктасауро» ёшлар жамоаси мураббийи «Марина Кальчо» жамоасини 27:0 ҳисобида мағлуб этгани учун ишдан бўшатилди.
Клуб президенти Паоло Брогеллининг фикрича, бундай ғалаба рақибга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.
— Бу ёшлар футболи қадриятларига мос келмайди. Рақибни ҳамиша ҳурмат қилиш керак, лекин бундай бўлмади. Бизнинг директорларимиз бир овоздан мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилишди, — дея Брогеллининг сўзларини келтиради «Football Italia».
Шунингдек, у мағлуб бўлган жамоадан узр сўради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Инвиктасауро» ёшлар жамоаси мураббийи «Марина Кальчо» жамоасини 27:0 ҳисобида мағлуб этгани учун ишдан бўшатилди.
Клуб президенти Паоло Брогеллининг фикрича, бундай ғалаба рақибга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.
— Бу ёшлар футболи қадриятларига мос келмайди. Рақибни ҳамиша ҳурмат қилиш керак, лекин бундай бўлмади. Бизнинг директорларимиз бир овоздан мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилишди, — дея Брогеллининг сўзларини келтиради «Football Italia».
Шунингдек, у мағлуб бўлган жамоадан узр сўради.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













