Мурод Холмуҳаммедов «Бунёдкор»га ўтди

Мурод Холмуҳаммедов «Бунёдкор»га ўтди
Сўнгги йилларни «Қўқон-1912» жамоасида ўтказиб, маҳаллий мухлислар қалбидан жой олган Холмуҳаммедов жамоасини ўзгартирди.
Олинган маълумотларга кўра, тажрибали футболчи «Бунёдкор»га кўчиб ўтди. Хабарингиз бор, «қалдирғочлар» ОЧЛда иштирокини плей-офф босқичидан бошлайди. Шу боис бош мураббий Вадим Абрамов ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Холмуҳаммедовни қўқонликлардан 2 ой муддатга ижарага беришни сўраган.

Маълумот учун, Холмуҳаммедов 2017-2019 йилларда \"Қўқон-1912\" сафида Суперлигада жами 80та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.