U-23 Осиё чемпионати. “B” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди

U-23 Осиё чемпионати. “B” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди
Бироз олдин, 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати “B” квартетидан ўрин олган 3-тур баҳслари якунланди.
Қатар олимпиячилари бир киши кам бўлиб қолган Японияни енга олмаган бўлса, С.Арабистони сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Суриядан устун келди.

Саудия Арабистони – Сурия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
Фирас аль-Бурайкан 80
Четлатиш: Дали (иккинчи сариқ) 88

Қатар – Япония 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
Огава 73, аль-Ахрак 79
Четлатиш: Танака 45+4
U-23 Осиё чемпионати. “B” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди
Шу тариқа, гуруҳда саудияликлар биринчи ўринни, Сурия футболчилари эса 2-ўринни олиб, плей-оффга йўлланма олишди. Барча ўйинларда дуранг қайд этган Қатар эса Япония каби мусобақа билан хайрлашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.