«Ливерпуль» ўз тарихида илк бор АПЛ бир мавсумида барча жамоани мағлуб этди

«Ливерпуль» футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг қолдирилган баҳсида «Вест-Ҳем»ни мағлуб этди (2:0).
«Қизиллар» Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳар бир рақибни камида бир мартадан енгишга муваффақ бўлди. Бундай кўрсаткич «Ливерпуль» тарихида илк бор кузатилди.
Унга қадар бу натижага «Челси» (2005/06 йилги мавсумда), «Манчестер Юнайтед» (2010/11 ва 2017/18) ҳамда «Манчестер Сити» (2017/18 ва 2018/19) каби жамоалар эришган.
«Ливерпуль» ушбу мавсумда Премьер-Лигадаги 24 учрашувнинг 23 тасида ғалаба қозонди. Мерсисайд клуби фақат «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган сафар ўйинида дуранг (1:1) қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Қизиллар» Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳар бир рақибни камида бир мартадан енгишга муваффақ бўлди. Бундай кўрсаткич «Ливерпуль» тарихида илк бор кузатилди.
Унга қадар бу натижага «Челси» (2005/06 йилги мавсумда), «Манчестер Юнайтед» (2010/11 ва 2017/18) ҳамда «Манчестер Сити» (2017/18 ва 2018/19) каби жамоалар эришган.
«Ливерпуль» ушбу мавсумда Премьер-Лигадаги 24 учрашувнинг 23 тасида ғалаба қозонди. Мерсисайд клуби фақат «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган сафар ўйинида дуранг (1:1) қайд этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













