Шота Арвеладзега хориждан таклиф бўлди

Шота Арвеладзега хориждан таклиф бўлди
Тошкентнинг \"Пахтакор\" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг \"Hurriyet\" нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, мамлакатнинг \"Трабзонспор\" клуби Арвеладзенинг хизматларига қизиқиш билдириб, унга таклиф юборган. Чунки ички чемпионатда жамоа \"Истанбул Башахшеҳир\" клубига имкониятни бой бериб қўйди. Бу эса бош мураббий Эдди Ньютоннинг клубдаги фаолияти узоққа бормаслигини кўрсатди. Шунинг учун \"Трабзонспор\" жамоада аввал ҳам ишлаган Арвеладзега ишонч билдирмоқчи.

Нашрда ёзилишича, грузиялик мутахассис \"Пахтакор\"да йилига 1.5 миллио евро маош олади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.