Остон Ўрунов: Бу ҳолат шунчалик шов-шувга сабаб бўлади деб ўйламагандим

Остон Ўрунов: Бу ҳолат шунчалик шов-шувга сабаб бўлади деб ўйламагандим
\"Спартак\" клубида тўп тепаётган легионеримиз Остон Ўрунов бироз муддат олдин \"Инстаграм\" саҳифасига жойлаган фотосурати ҳақида фикр билдирди:

- Остон, машғулот майдонлари ва \"Открытие Арена\"дан ташқари, Москвадаги учта севимли жойингиз?
- \"Аслида, менда Москвани айланиш учун кўп вақт йўқ. Чунки деярли ҳар доим машғулотда бўламан ёки жароҳатимдан тикланиш жараёнини ўтказаман. Шунга қарамай, менинг эътиборимни дарҳол \"Левантин\" ва \"Ўзбекистон\" ресторанлари ўзига қаратди\".

- Ҳозирча, мухлислар учун \"Спартак\"даги энг ёрқин воқеангиз, албатта, \"Инстаграм\"даги харидлардан сўнг олинган суратингиз.
- \"Шунчаки ўзим учун фотосурат жойлаштирган эдим. Бу ҳолат шунчалик шов-шувга сабаб бўлади деб ўйламагандим. Кейинроқ ёши катта танишларим менга қўнғироқ қилиб, уни олиб ташлаш ҳақида маслаҳат берди\".

- Бу борада Шамиль Газизов билан гаплашдингизми?
- \"У сурат учун қўнғироқ қилмади, аммо кейин машғулотда кўришганимизда: \"Ажойиб фотосурат\", деди. Албатта, ҳазил тариқасида. Кейин у расмларни тарқатмаслик яхшироқ эканлигини тушунтирди\", дея Ўрунов журналистнинг саволларига жавоб берди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.