Шота кетди, Дердийок-чи?

Шота кетди, Дердийок-чи?
Хабарингиз бор, Шота Арвеладзе бошлиқ мураббийлар штаби ва \"Пахтакор\" легионерлари тунда Тошкент халқаро аэропорти орқали юртимизни тарк этишди. Швейцариялик ҳужумчи клубдаги келажаги ҳақида гапириб ўтди:

\"Менда бир йиллик шартномам бор. \"Пахтакор\" мен учун оиламдек яқин. Аввало, Шотага билдирилган ишонч ва Ўзбекистонга таклиф қилгани учун раҳмат айтаман. Мен ҳали ҳам умид қиламан, у клубда фаолиятини давом эттиради. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, унга омад тилайман. Мен келгуси йил борасида хотиржамман. Кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайман. Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблиги - асосий мақсадимиз!

ОАВ доим тахминлар тақдим этади. Швейцария клубларидан ҳеч қандай расмий таклиф олмадим. Клубим билан шартномам бор, янги мавсумда \"Пахтакор\"да бўлишни режалаштирмоқдаман
\", - деди Дердийок.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.