Исроил Мадримов қийин кечган баҳсда рақибини илк мағлубият билан «сийлади»

Исроил Мадримов қийин кечган баҳсда рақибини илк мағлубият билан «сийлади»
Фото: Twitter
Ўзбекистонлик боксчига конголик енгилмас спортчи Эммани Каломбо (14-1, 14 КО) тўқнаш келди.

Дастлабки раундни ҳар икки боксчи бир-бирини ўрганишга сарфлади ва кичик устунлик Исроил томонида бўлди. Кейинги раундларда Мадримов устунликни ўз фойдасига оғдирди. 5 ва 6-раундда ҳар икки боксчи рақибига сезиларли зарбаларни ўтказа олди.

7-раунд Мадримовнинг фаоллигидан ўтган бўлса-да, конголик боксчи ҳам кучли зарбалар билан жавоб қайтара олди. 8-раунд охирлаб бораётганда Мадримовнинг кучли зарбасидан кейин Каломбо нокдаун ҳолатига тушди. 9 ва 10-раундлар ҳам тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди.

Шу тариқа 10 раунд давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Мадримов ғалабасини қайд этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.