Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган алпинистни «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони ва Trailblazer автомобили билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган алпинистни «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони ва Trailblazer автомобили билан мукофотлади
Эверест чўққисига кўтарилган ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 8 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Сергей Денисенко «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган.
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати
Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки спортчига мукофотни Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов топширган.
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати
Шунингдек, ўзбекистонлик алпинистга Trailblazer автомобили ҳам совға қилинган.
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест (Жомолунгма) чўққисига кўтарилганди.  Қайд этилишича, бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши. Эверестга кўтарилишнинг ушбу мавсуми аномал ва нобарқарор об-ҳаво шароитига тўғри келган. Экспедиция тахминан 2 ой давом этган. Чўққига чиқиш Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.