«Пахтакор» Украина клубини йирик ҳисобда мағлуб этди


«Пахтакор» Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади. Украина чемпионати вакили — Луганскнинг \"Заря\" клубига қарши кечган учрашувда \"шерлар\" 3:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ҳар икки жамоанинг кескин ҳужумлари остида кечган баҳснинг биринчи бўлимида Махарадзе ва Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Танаффусдан кейин рақиб устунроқ ҳаракат қилган бўлса-да, жамоамиз Алимовнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни йириклаштирди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган \"Пахтакор\" Туркия йиғинини якунлади.
Тошкентга қайтиб келгач, жамоа 24 февраль куни Чемпионлар лигасининг 1-тур беллашувига тайёргарлик кўришда давом этади. Рақиб номи бугун Теҳронда бўлиб ўтадиган \"Нафт\" ва \"Ал Жаиш\" ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади.
Манба: www.std.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













