Элдор Шомуродов "Рома" аъзосига айланди!

Элдор Шомуродов "Рома" аъзосига айланди!
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, \"Рома\" Элдор Шомуродовнинг трансферини ҳал этди.
Трансфер тез орада расман эълон қилинади.

Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 16 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача \"Рома\" манфаатларини ҳимоя қилади. \"Женоа\" футболчининг кейинги сотувидан маълум миқдорда пул ишлаб олади.

26 ёшли ҳужумчи \"Ростов\"дан \"Женоа\"га ўтган йилнинг октябрида 7,5 миллион еврога ўтган эди.
Форвард 32 ўйинда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани қайд этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.