“Рома”да мен билан гаплашмай қўйишди

“Рома”да мен билан гаплашмай қўйишди
“Рома” сафини тарк этган жаҳон чемпиони Педро Родригес янги жамоаси “Лацио”га ўтганидан кейин Римда унга қандай муносабатда бўлишганини гапириб берди.

- “Рома”да қийин вазиятга тушиб қолдим. Мен билан раҳбариятнинг бирор вакили гаплашмасдан жамоадан четлатиб юборишди. Кейин “Лацио” бош мураббийи Маурицио Саррига мурожаат қилдим. Трансфер амалга ошди. Бундан жуда хурсандман, - деди Педро.

Педродан “Рома”га қарши дербида гол уриш истаги ҳақида сўрашди.

- “Рома” энди ўтмишда қолди. Бу ҳақида гапиришни истамайман. Мен ҳозирги жамоадаги дўстларимга имкон қадар кўпроқ ёрдам бермоқчиман. Мен ҳозир шу ҳақида ўйлашим керак, - деди Педро.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.