“Барса” ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаган!

“Барселона” ўз тарихида илк бор Еврокубокларда кетма-кет уч марта мағлубиятга учради.
Хабарингиз бор, каталонияликлар Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида “Бавария”ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради. Аслида кўпчилик бу учрашувда мезбонлар ўтган йилги 2:8 ҳисобидаги шармандали мағлубият аламини олишини кутганди.
Маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг декабрида “Ювентус” каталонияликларни 0:3 ҳисобида енгган бўлса, жорий йилнинг январида “Пари Сен-Жермен” мезбонларни 1:4 ҳисобида доғда қолдирган.
“Барселона”нинг кетма-кет мағлубиятларида йирик ҳисоблар қайд этилгани каталонияликлар рақибдан анча заиф бўлганини кўрсатмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хабарингиз бор, каталонияликлар Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида “Бавария”ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради. Аслида кўпчилик бу учрашувда мезбонлар ўтган йилги 2:8 ҳисобидаги шармандали мағлубият аламини олишини кутганди.
Маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг декабрида “Ювентус” каталонияликларни 0:3 ҳисобида енгган бўлса, жорий йилнинг январида “Пари Сен-Жермен” мезбонларни 1:4 ҳисобида доғда қолдирган.
“Барселона”нинг кетма-кет мағлубиятларида йирик ҳисоблар қайд этилгани каталонияликлар рақибдан анча заиф бўлганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













