"Шериф" "Реал" майдонида сенсацион тарзда ғалаба қозонди

"Шериф" "Реал" майдонида сенсацион тарзда ғалаба қозонди
Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган \"Реал\" - \"Шериф\" баҳси якунига етди ва бу учрашувда 2:1 ҳисобида ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Яхшибоев ҳисобни очди. 65-дақиқада Бензема пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақти сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда Тилль жамоасининг ғалаба голини урди.

Мазкур ғалабадан сўнг, Молдова клуби турнир жадвалида 6 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. \"Қироллик клуби\"да ҳозирча 3 очко бор ва улар 2-поғонадан жой олган.

Реал Мадрид – Шериф 1:2
Голлар:
0:1 – 25 Яхшибоев, 1:1 – 65, Бензема пенальтидан, 1:2 – 89 Тилль.

\"Реал Мадрид\" – Куртуа, Начо (Родриго, 66), Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес (Кроос, 66), Каземиро (Модрич, 66), Вальверде, Камавинга, Бензема, Азар (Йович, 66), Винисиус Жуниор.

\"Шериф\" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 90), Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда (Джульен, 78), Яхшибоев (Бруно, 57).

Огоҳлантиришлар: Арболеда (17), Каземиро (39), Аддо (45), Дуланто (46), Йович (81), Тилль (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.