Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди"

\"Сўғдиёна\" бош директори Жавлон Салоҳитдинов \"Локомотив\"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
- Биз пенальтидан фойдалана олмадик, рақиб эса гол урди. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди, ўша голни \"Локомотив\" урди.
- Нега Улуғбек Бақоев бугун захира ўриндиғида ўтирмади?
- Кеча ПФЛ бизга хат юборди ва кубок чорак финалидаги \"Насаф\" билан ўйиндаги вазият туфайли Бақоев 2та ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди.
- Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг 2-ўринни олиш учун имкониятлари кескин тушиб кетди. Олдинда АГМК ва \"Насаф\" билан ўйинлар кутмоқда...
- Имкониятимиз кескин тушиб кетди демаган бўлардим. \"Насаф\"да ҳам қийин ўйинлар бор, \"Сурхон\" билан осон бўлмайди. Олдиндаги 2та баҳсда ютсак, 2-ўрин учун имкониятимиз бўлади. АГМК ҳам очко олишига ҳеч ким кафолат бермайди, кеча \"Андижон\" билан ўйинда кўрдинглар қандай қийналишганини.
- Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оласиз. Охирги ўйинларда у фақат бир тайм ўйнамоқда. Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?
- Унинг ёшига қаранг - 38 ёш, лекин унча-мунча ҳимоячидан тез югуради. Мураббийлар уни нега бир тайм ўйнатишганини билмайман, уларнинг ишига аралашмайман.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўйин ҳақида

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.