Эски хўжайиннинг одами ишдан ҳайдалди

Эски хўжайиннинг одами ишдан ҳайдалди
Саудиялик инвесторлар бошқарувига ўтган “Ньюкасл”да кадрлар ўзгариши давом этмоқда. Энди клубни 22 йил ишлаган бошқарувчи директор Ли Чарнли тарк этди.

Янги раҳбарият жамоа бош мураббийи Стив Брюсни ишдан олиб, ўрнига ёш мутахассис Эдди Хауни тайинлади.

Ли Чарнли клубнинг аввалги хўжайини Майк Эшлининг яқин одами эди. Эшли клубни саудияликларга 300 миллион фунтга сотиб юборганидан кейин Ли Чарнли ҳам ишини топширишига тўғри келди.

“Ньюкасл” хўжайинлари Ли Чарнли ўрнига ижрочи директор вазифасини бажарадиган мутахассис қидирмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.