Терма жамоамизнинг Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувлари қайси телеканалда намойиш этилади?

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари қўшни Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз йиғин доирасида мезбон терма жамоага қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу иккала ўйин ҳам Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз йиғин доирасида мезбон терма жамоага қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу иккала ўйин ҳам Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













