Расман! Эрон ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритди

Расман! Эрон ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритди
ЖЧ-2022 саралашининг Осиё минтақаси 3-раунд 7-туридан ўрин олган Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Теҳрондаги машҳур “Озоди” стадионида кечган ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голга 48-дақиқада Мехди Тареми муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Эрон ушбу ғалабадан сўнг “А” гуруҳида муддатидан аввал ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритди.

Эрон - Ироқ 1:0
Гол
: Меҳди Тареми 48\'
Эрон - Амир Абидзода, Содиқ Муҳаррами, Шожа Ҳалилзода, Муҳаммад Канони, Омид Нурафкан, Саид Иззаттуллоҳи (Камол Камябиниа, 87), Алиризо Жаҳонбаҳш, Воҳид Амири, Али Голизаде, Меҳди Тареми, Саман Годдос (Паям Ниазманд, 77).
Ироқ - Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Франс Путрос, Ҳасан Матрук (Зидан Иқбол, 82), Башар Резан, Муҳаммад Али (Ҳасан Саййид, 57), Амир ал-Аммари (Ҳасан Абдулкарим, 58), Аҳмад Фархан (Ҳассан Аҳмад, 73), Айман Ҳуссайн, Саад Абдул Амир, Майтам Жаббор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.