ОФК "Насаф" клубини жаримага тортди

ОФК "Насаф" клубини жаримага тортди
Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг \"Насаф\" клубини жаримага тортди. Гап шундаки, ОФК Кубоги плей-офф босқичидан ўрин олган \"Ли Ман\"га \"Марказий\"даги баҳсда тартиб-интизом қоидалари бузилганлиги аниқланди.

Биринчидан, \"аждарлар\" 64.1 ҳамда 65.1-моддалар бузилганлиги учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.

Иккинчидан, жамоа кодекснинг 34.1 ва 34.3-бандлари бузилганлиги сабабли шартли равишда 21 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Бироқ бу маблағ ҳолат келаси икки йил ичида яна содир бўлсагина тўланади.

Учинчидан, 1-бандга кўра қаршиликлар 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаши лозим.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.