Москарделли: "Шомуродовда сифат бор, у буни ўтган мавсумда "Женоа"да кўрсатган"

\"Кьево\" ва \"Пиза\" жамоалари собиқ ҳужумчиси Давиде Москарделли Il Diabolico e Il Divino билан подкастда \"Рома\"нинг ёш ҳужум чизиғи ҳақида гапирди. У Тэмми Абрахам ва Николо Заньоло ҳақида илик гапларни айтди ва ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида ҳам тўхталди.
\"Шомуродов яхши бошламади, у катта мақсадлар билан ҳаракат қилиши керак. У ўзини тўлиқ кўрсата олмаяпти. Аммо, Рим - бошқаларга нисбатан осон бўлмаган ўзгача жой. Аммо, унда кўрсатиш учун сифатлар бор, Элдор буни ўтган мавсумда \"Женоа\"да ўйнаган пайти намойиш этди.
Баъзида керак бўладиган барча нарса - қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун катта ўйинлардаги ҳаракат ёки катта гол\", - дейди Москарделли.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган ёзда \"Женоа\"да \"Рома\"га 17,5 млн евро+бонуслар эвазига ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Шомуродов яхши бошламади, у катта мақсадлар билан ҳаракат қилиши керак. У ўзини тўлиқ кўрсата олмаяпти. Аммо, Рим - бошқаларга нисбатан осон бўлмаган ўзгача жой. Аммо, унда кўрсатиш учун сифатлар бор, Элдор буни ўтган мавсумда \"Женоа\"да ўйнаган пайти намойиш этди.
Баъзида керак бўладиган барча нарса - қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун катта ўйинлардаги ҳаракат ёки катта гол\", - дейди Москарделли.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган ёзда \"Женоа\"да \"Рома\"га 17,5 млн евро+бонуслар эвазига ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













