Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон МТЖ саралаш ўйинларини ўз майдонида қабул қилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023-йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида иштирок этади. Бугун Осиё футбол конфедерацияси мазкур саралаш баҳсларини ўз майдонларида қабул қиладиган мамлакатлар номини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган учрашувлар юртимизда ўтказиладиган бўлди. Мазкур ўйинлар 8, 11 ва 14-июн кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, саралаш босқичга 24-февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган учрашувлар юртимизда ўтказиладиган бўлди. Мазкур ўйинлар 8, 11 ва 14-июн кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, саралаш босқичга 24-февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













