Суперлига. Пойтахт клуби ушбу мавсумда легионерсиз ўйнашга қарор қилди

Суперлига. Пойтахт клуби ушбу мавсумда легионерсиз ўйнашга қарор қилди
Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди. Суперлига клублари бирин-кетин янги мавсум олдидан футболчиларни рўйхатдан ўтказмоқда. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг ёзишича, фақатгина \"Олимпик\" ўз сафига легионер қўшиб олмади.

\"Суперлига клублари орасидан хорижликларни фақатгина \"Олимпик\" рўйхатдан ўтказмади. Париж-2024 йўлида ташкил топган жамоа чемпионатни тўлиқ маҳаллий мутахассис ва футболчилар билан ўтказади\", - дейди Имомхўжаев.

Маълумот учун, \"Олимпик\" Суперлигани \"Сурхон\"га қарши ўйин билан бошлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.