Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Россия чемпионатида порламоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Россия чемпионатида порламоқда
Россия чемпионатининг 20-турида ЦСКА - \"Нижний Новгород\" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол қўшиб берилган дақиқаларда Юсуф Язиджи томонидан киритилди.

Меҳмонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушиб, 89-дақиқада кичик жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Статистика билан шуғулланувчи \"Whoscored.com\" нашри футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра терма жамоамиз аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошев энг юқори балл олган иккинчи футболчига айланди - 7.3. Гол урган Юсуф Язиджи - 7.9 баллга лойиқ кўрилди.

Қуйида \"Whoscored.com\" нашри томонидан футболчиларга қўйилган баллар билан танишинг:
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Россия чемпионатида порламоқда
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.