Баҳодир Жалолов янги промоутерлик шартномаси имзолади

Баҳодир Жалолов янги промоутерлик шартномаси имзолади
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жанглар ўтказиб келаётган Баҳодир Жалолов. Probellum компанияси билан қўшма ҳамкорлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Жалолов Лоу ДиБелла рахбарлигидаги DiBella Entertainment компанияси мижози ҳисобланади. Эндиликда, бунга қўшимча равишда Probellum компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилади.

Бир неча кун олдин ДиБелла ҳам Probellum таркибига промоутер сифатида қўшилгани эълон қилинганди.

Ричард Шефер томондан 2021 йилда ташкил қилинган бу компания ҳаваскор боксда юқори натижаларга эришган боксчиларни ўз таркибига қўшиб, уларни профессионал йўналишда жаҳон чемпионлик камари учун олиб чиқишни ният қилган.
Баҳодир Жалолов янги промоутерлик шартномаси имзолади
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 18 март куни Дубай шаҳрида ташкил этиладиган жанг оқшомида полшалик Камил Соколовскига (11-25, 4КО) қарши жанг ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.