Яна бир криптобиржа банкрот бўлди

Яна бир криптобиржа банкрот бўлди
Фото: Zuma Press
Яқинда банкрот бўлган криптовалюта биржаси — FTX билан яқиндан ишлаган АҚШнинг йирик криптовалюта биржаси BlockFi ҳам банкротлик тўғрисида ариза берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, BlockFi криптовалюталарда тахминан 14 дан 20 миллиард долларгача бўлган фойдаланувчи депозитларини тўплаган ва улар томонидан кафолатланган 7,5 миллиард долларлик кредитларни берган. Биржа FTXдан маблағни фаол жалб қилган, улар ҳатто бир нуқтада BlockFi’ни сотиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиққан.

АҚШ криптовалюта бозори FTX банкротлиги эълон қилинганидан сўнг беқарорлик даврини бошдан кечиришда давом этмоқда.

Аввалроқ Bloomberg Genesis криптовалюта биржаси банкротлик ёқасида эканлиги ҳақида хабар берган эди. 4 ноябрь куни FTX Twitter’да банкротлик тўғрисида ариза берганини эълон қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.