Туркия Instagram’ни блокдан чиқариш шартини айтди

Фото: Google Images
Туркия ҳукумати агар Мета компанияси узр сўраса, Instagram’ни блокдан чиқаришга тайёр. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли Анқарада маълум қилди.
У Instagram Исмоил Ҳаниянинг ўлими тўғрисидаги баъзи постларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаганини айтиб ўтди.
Вазирнинг қўшимча қилишича, муҳокамалар давом этмоқда ва жараён назорат остида.
Маълумот учун, 2 август куни Туркия Instagram’га киришни ёпган эди. Бунга платформа ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ҳақидаги постларни блоклагани сабаб қилиб кўрсатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Туркия ҳукумати агар Мета компанияси узр сўраса, Instagram’ни блокдан чиқаришга тайёр. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли Анқарада маълум қилди.
У Instagram Исмоил Ҳаниянинг ўлими тўғрисидаги баъзи постларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаганини айтиб ўтди.
Вазирнинг қўшимча қилишича, муҳокамалар давом этмоқда ва жараён назорат остида.
Маълумот учун, 2 август куни Туркия Instagram’га киришни ёпган эди. Бунга платформа ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ҳақидаги постларни блоклагани сабаб қилиб кўрсатилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













