Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)

Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)
Қимматбаҳо материаллардан смартфон ва майда электроника ишлаб чиқаришга ихтисослашган Россиянинг Caviar компанияси iPhone 16 Pro Max’нинг янги ва эксклюзив нусхасини тақдим этди.
Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)
Фото: Hi-techmail.ru
Мазкур бренд ўзининг Coronа коллекциясига яна бир нечта янги моделдаги смартфонларни қўшди. Улардан бири “Буюк, Грозний, Муҳташам” деб номланган iPhone 16 Pro Max флагмани бўлди.
Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)
Фото: Hi-techmail.ru
Бундай смартфонни ишлаб чиқиш учун оғирлиги 1 килограммдан ортиқ, асиллик даражаси (пробаси) 750 бўлган олтин қуймадан фойдаланилган. Caviar буни қуйидагича изоҳлади:

Барелеф (бўртма тасвир) дизайни учта буюк ҳукмдорнинг — Иван Грозний, Султон Сулаймон ва Буюк Карлнинг тожидаги элементларни ўзида мужассам этади. Унинг нархи 200 минг АҚШ долларидан ошади, бу эса iPhone 16 Pro Max гаджетини дунёдаги энг қиммат смартфонга айлантиради.
Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)
Фото: Hi-techmail.ru
Смартфон дизайнининг ўзига хослиги шундаки, у олмос, ёқут ва сапфир билан безатилган ва ҳукмдорлар тожларининг тасвири эса унга чинакамига шоҳона кўриниш берган.

Дизайннинг ҳар бир детали рамзий маънога эга: қизил ёқутлар куч ва қудратни, кўк сапфирлар доноликни, олмослар эса абадийлик ва буюкликни ифодалайди, дея маълумот берилган Caviar сайтида.
Россияда дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone 16 Pro Max тақдим этилди (фото)
Фото: Hi-techmail.ru
Бренд ҳақида

Caviar 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача компания минглаб эксклюзив турдаги гаджетларни ишлаб чиқарган. Улар орасида таниқли шахсларга, турли байрамлар ёки тарихий воқеаларга аталган ва уларнинг тасвири туширилган намуналар кўп.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.