Acer 15 дюймли янги Chromebook ноутбукининг сотувларини бошлади


Тайваннинг Acer компанияси ўтмишдошига қараганда узоқроқ автоном ишлаш вақтига эга бўлган 15-дюймли Chromebook ноутбукини сотувга чиқарди. Бу борада Terabayt.uz сайти хабар қилди.
Янги Acer Chromebook 15 модели 1366 х 768 пиксель аниқлигидаги 15,6 дюймли экран, олд қисмда жойлашган стереодинамик, икки ядроли Intel Celeron N3060 (такт частотаси 1,6 ГГц), 2 ГБ LPDDR3 SDRAM стандартидаги тезкор хотира ва 16 ГБ SSD билан жиҳозланган.

Моделга сиғими 3950 мА/ст бўлган батарея ўрнатилган. Ушбу батареядаги қувват ёрдамида 12 соатгача қурилмани зарядламасдан ишлаш мумкин. Бундан ташқари, хромбук Wi-Fi (802.11ac 2×2 MIMO) ва Bluetooth 4.2 интерфейсларини қўллаб-қувватлайди, унда HDMI, USB ва microSD-карта учун мўлжалланган слот ҳам кўзда тутилган.

Ноутбук Сhrome OS операцион тизида ишлайди. Нархи 199 АҚШ долларини ташкил қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













