Google Gboard клавиатурасининг дизайнини янгилади

Google Gboard клавиатурасининг дизайнини янгилади
Google ўзининг Gboard клавиатурасида Dynamic Color мавзусини янгилаб, дизайнини янада соддалаштирди. Энди клавиатурадаги ёрдамчи тугмалар битта рангга эга бўлиб, у иш столи фон расмларига мос равишда танланади. Шу сабабли, клавиатура умумий кўриниши анча жимжимадорсиз ва минималист услубда бўлди. Шунингдек, қоронғи режим энди аввалгидан ҳам янада қуюқроқ бўлди.
Google Gboard клавиатурасининг дизайнини янгилади
Янгиланиш Google серверлари орқали автоматик равишда амалга ошади, шунинг учун иловани янгиламасдан ҳам янги дизайн пайдо бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун Gboard’нинг 14.9 версияси ўрнатилган бўлиши керак.

Агар янгиланиш ҳали пайдо бўлмаган бўлса, уни қўлда чақириш мумкин: Gboard’ни созламаларда тўхтатиб, кейин тизимнинг ёруғ ёки қоронғи мавзусига ўтиш кифоя.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.