Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)

Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)
Apple компанияси 599 доллардан бошланадиган ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди. У бугунги кунда iPhone 16 линейкасидаги сўнгги смартфон ҳисобланиб, “арзонроқ нархда кучли имкониятларни” таклиф қилади, деб ёзади Дарё нашри.
Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)
Фото: Apple
Тахминларга кўра, янги модел iPhone SE’нинг аввалги арзон версияси ўрнини эгаллайди. Apple қурилмани модернизация қилиб, “уй” тугмасини олиб ташлади ва Face ID’ли каттароқ экранни қўшди. Янги модел iPhone 16 ва iPhone 16 Plus каби А18 чипига эга. Қурилма, шунингдек, Apple Intelligence сунъий интеллект тизимини қўллаб-қувватлайди. Орқа панелда битта камера жойлашган.
Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)
Фото: Apple
Янги iPhone 16e сўнгги премиум моделлар каби созланадиган Аction тугмасини, шунингдек, офлайн режимда SMS юбориш ва фавқулодда хизматларга кириш учун сунъий йўлдош тармоқларига уланиш имкониятини ўз ичига олади.

Компания янги гаджетнинг батарея қуввати бир кунга етишига ишонтирди. У iPhone 11’га қараганда олти соатгача ва барча авлод iPhone SE’ларига қараганда 12 соатгача узоқроқ ишлайди, дея таъкидлади Apple.

Янги қурилма 128, 256 ва 512 гигабайтли, шунингдек, оқ ва қора рангли версияларда тақдим этилади. Бу Apple’га қурилмани Европа иттифоқида сотиш имкониятини беради — минтақадаги гаджет ишлаб чиқарувчилардан айнан шундай портдан фойдаланиш талаб этилади. Олдинги iPhone SE моделида эса Lightнинг улагичи мавжуд эди, янгиси Тйпе-C’ни қўллаб-қувватлайди.
Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)
Фото: Apple
iPhone 16e моделида iPhone 16 линейкасидаги фойдаланувчиларга манзур хусусиятлар: узоқ вақт автоном ишлаш, энг сўнгги авлод А18 чипи асосидаги юқори самарадорлик, “иккиси бирда” инновацион камера тизими ва Apple Intelligence бор, дея таъкидлади Apple компаниясининг iPhone маркетинг бўйича вице-президенти Каянн Дранс.
Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)
Фото: Apple
Янгиланиш доирасида iPhone SE ва iPhone 14 моделларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.
Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)
Фото: Apple
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.