2025 йил 1-чорагида 29 мингта Cobalt сотилди

2025 йил 1-чорагида 29 мингта Cobalt сотилди
2025 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt энг кўп сотилган автомобил бўлди — 29 мингта сотилган, деб kursiv.media xabar berdi.

Иккинчи ўринда 15,4 мингта сотилган Damas жой олди. Учинчи ўрин Chevrolet Tracker’га насиб қилди — 7,2 мингта. Шунингдек, бешталикка Labo ва Onix ҳам кирди.

Автомобил бозорида Chevrolet бренди етакчиликни сақлаб қолди — 75,4 мингта сотилган автомашинанинг 62,3 мингтаси айнан шу брендга тўғри келади (бозорнинг 82% и).

Иккинчи ўринда 7,2% улуш билан Kia, учинчи ўринда эса 5,4% улуш билан BYD жой олди.

Ўзбекистондаги автопроизводчилар орасида UzAuto Motors етакчи бўлиб қолмоқда — 1-чоракда 41 мингта авто сотган. Иккинчи ўринда Khorezm Auto, учинчи ўринда ADM Jizzakh жойлашган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.