Xiaomi овозсиз ғилдиракли чамадонни тақдим этди

Xiaomi овозсиз ғилдиракли чамадонни тақдим этди
Xiaomi\'нинг Mijia суббренди Front-Opening Travel Suitcase номли янги зарбага чидамли 18-дюймли саёҳат чемоданини тақдим этди, деб rozetked.me хабар берди.

Чемоданнинг муҳим жиҳатлари:
• «Бесшумли ғилдираклар» ҳаракатда овоз чиқармайди.
• Ички қатлами антибактериал ҳимояга эга.
• Калитсиз кодли қулф — божхоначилар томонидан шикаст етказмасдан очиш мумкин.

Қўшимча хусусиятлар:
• Олд томондан очиладиган конструкция — асосий бўлимни очмасдан ноутбук (15,6 дюймгача) каби буюмларни олиш имкони.
• Гаджетлар учун мустаҳкам жой ва тезкор кириш қисми.
• Чемодан енгил композит материалдан ясалган, зарбаларга чидамли.
• Ҳажми — 37,5 литр.

Travel Suitcase Youpin платформасида 369 юан (~4 млн сўм)га сотувга чиқарилган. Россияда сотув ҳақида маълумот берилмаган.
Xiaomi овозсиз ғилдиракли чамадонни тақдим этди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.