iPhone 17 тақдим этилди: ниҳоят 120 Гц экрани базавий моделда

iPhone 17 тақдим этилди: ниҳоят 120 Гц экрани базавий моделда

Apple ниҳоят базавий iPhone 17 моделини расман намойиш қилди. Бу ҳақда Rozetked хабар берди. Бу гал Plus версияси йўқ — унинг ўрнини янги iPhone Air эгаллади. Лекин бу iPhone 17’ни “камтар” қила олмади.

Энг катта янгилик — 120 Гц ProMotion дисплей. Ниҳоят, Apple базавий моделга ҳам юқори янгиланиш частотасини жорий қилди. Экран ҳам бираз каттароқ: энди 6,3 дюйм, юқори ёруғлик кўрсаткичи эса 3000 нитгача етиб борган.

Apple бу сафар экранни ҳам мустаҳкамлади: Ceramic Shield 2 деб номланган янги авлод шиша қопламаси тирналишларга икки баробар чидамли.

Процессор сифатида янги A19 чипи ўрнатилган (Pro версия эмас). Apple маълум қилишича, видео имкониятлари 20% га яхшиланган.

Аккумулятор ҳажми аниқ айтилмаган, лекин Apple\'нинг сўзларига кўра, видео томоша вақти 8 соатга узайган.

Энг арзон версия энди 256 ГБ хотира билан чиқмоқда (аввал 128 ГБ эди), нархи эса 799 доллардан бошланади. Сотувлар 19 сентябр кунидан старт олади.

iPhone 17 тақдим этилди: ниҳоят 120 Гц экрани базавий моделда

Apple ниҳоят фойдаланувчилар талабини эшитди — сиз iPhone 17 ни харид қилишни режалаштиряпсизми?

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.