Telegram’нинг кунлик фойдаланувчилари сони 500 миллионга етди

Jahongir Latipov Telegram-канали ёзишича, Telegram кунлик 500 миллион фаол фойдаланувчига эга бўлди. Бу кўрсаткич уни Instagram’дан олдинга чиқариб, дунёдаги энг фаол ижтимоий платформалар орасида 5-ўринга олиб чиқди.
Таqqослаш учун:
— TikTok — 1,1 млрд
— Facebook — 2 млрд
— YouTube — 1,1 млрд
— WhatsApp — 2,2 млрд
— Telegram — 500 млн
— Instagram — 490 млн
Мессенжер сўнгги йилларда жадал ўсиш суръатини намоён этмоқда ва тез орада жаҳоннинг етакчи ижтимоий платформалари қаторига кириши кутилмоқда.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













