Samsung Galaxy А15 учун One UI 8 янгиланиши чиқди

Samsung Galaxy А15 учун One UI 8 янгиланиши чиқди

Samsung компанияси Galaxy A15 смартфони учун One UI 8 график қобиғини чиқарди, деб Kursiv media хабар берди. Илк бўлиб янгиланиш Жанубий Корея фойдаланувчиларига етказилган, энди эса у Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд.

Galaxy A15 эгалари «Созламалар» бўлимидаги «Дастурий таъминотни янгилаш» менюси орқали янгиланишни «Юклаб олиш ва ўрнатиш» тугмаси ёрдамида юклаб олишлари мумкин. Янгиланиш ҳажми тахминан 2 ГБ бўлиб, у босқичма-босқич тарқатилмоқда.

Galaxy A15 2024 йил бошида Android 14 асосидаги One UI 6.1 билан тақдим этилган эди. Кейинроқ One UI 7 янгиланишини олган, эндиликда эса One UI 8 версиясигача янгиланди. Қурилма яна икки марта йирик Android ва One UI янгиланишларини қабул қилиши режалаштирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.