Xiaomi’нинг янги қурилмаси чиқадиган сана маълум қилинди


Geek Park Innovation анжуманида Xiaomi компанияси вице-президенти янги Xiaomi Mi 6 флагман смартфони ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда BGR нашрига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Xiaomi Mi 6 2017 йил март ойида оммага намойиш қилинади. Смартфон иккита вариантда: LCD-дисплей ва чети эгилган ОLED-дисплей билан чиқади. Биринчи вариантдаги смартфон 1999 юан, иккинчиси эса 2499 юандан сотилади. Қурилманинг корпуси тўлиқ алюминийдан ишланган бўлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













