Nokia 3’нинг хусусиятлари интернетга чиқиб кетди

Nokia 3’нинг хусусиятлари интернетга чиқиб кетди
Nokia 3’нинг хусусиятлари интернетга чиқиб кетди

2017 кўргазмасида HMD Global компанияси флагман Nokia 8 эмас, балки иккита ҳамёнбоп смартфон – Nokia 3 ва Nokia 5 моделларини тақдим этар экан. Шунингдек, афсонавий Nokia 3310 телефонининг янгиланган замонавий талқини ҳам намойиш этилади, деб ёзади Terabayt сайти.

Аммо, сизиб чиққан хабарлар туфайли, иккита янги смартфондан «кичкинтой»и – Nokia 3 моделининг хусусиятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ошкор бўлиб улгурди. Кутилганидек, бу бошланғич даражадаги «ўзак»ка эга қурилма бўлади.
Nokia 3’нинг хусусиятлари интернетга чиқиб кетди

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Nokia 3 телефонининг 5,2 ёки 5,3 дюймли дисплейи 1280х720 пикселли бўлади. Унга 1,4 ГГц частотада ишловчи тўрт ядроли Snapdragon 425 процессори ҳамда Adreno 308 график тезлатгичи ўрнатилган. Тезкор хотираси 2 ГБ, ички доимий хотираси эса 16 ГБ ҳажмли. Асосий камераси 13, олд камераси эса 5 мегапикселлли.

Шунингдек, Nokia 3 смартфонининг нархи 149 евро бўлиши ҳам хабар қилинмоқда. Nokia’нинг ушбу ва бошқа қурилмалари тақдимоти 26 февраль куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.