Twitter «тухумли» аватаркалардан воз кечиб, ўрнига ҳожатхона тахтачаларини эслатувчи янгиларини қўллади

Twitter «тухумли» аватаркалардан воз кечиб, ўрнига ҳожатхона тахтачаларини эслатувчи янгиларини қўллади
Twitter микроблоглар сервиси тухум шаклидаги бошланғич аватаркалардан воз кечиб, ўрнига кулранг одам силуэти акс этган аватаркаларидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда TJournal сайтига таяниб Дарё хабар бермоқда.
Twitter «тухумли» аватаркалардан воз кечиб, ўрнига ҳожатхона тахтачаларини эслатувчи янгиларини қўллади
Компания вакилларининг тушунтиришича, ҳожатхоналардаги пиктограммалар янги аватарканинг яратилишида илҳом вазифасини бажарди, чунки «аёл ва эркак ўртасидаги ягона фарқ – уларнинг кийимида».
Twitter «тухумли» аватаркалардан воз кечиб, ўрнига ҳожатхона тахтачаларини эслатувчи янгиларини қўллади
Twitter раҳбарияти шу йўл билан фойдаланувчиларни ўз суратларини ишлатишига ундамоқчи. Шунигдек, компания вакилларининг маълум қилишича, «тухумлар» кўриниши «нафис ва қувноқ» бўлгани учун аксарият фойдаланувчилар уларни ўзгартирмайди.
Twitter «тухумли» аватаркалардан воз кечиб, ўрнига ҳожатхона тахтачаларини эслатувчи янгиларини қўллади
Бу сўнгги бир неча кун ичида Twitter’да жорий этилган ягона янгилик эмас. 30 мартдан эътиборан твитга жавоб бераётганда суҳбатдошнинг тахаллуси 140 белги ичида инобатга олинмаслиги эълон қилинган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.