Хитой олимлари карбонат ангидриддан самолёт ёқилғиси олиш усулини яратди

Хитой олимлари карбонат ангидриддан самолёт ёқилғиси олиш усулини яратди

Хитой Фанлар академияси қошидаги Шанхай истиқболли тадқиқотлар институти олимлари карбонат ангидриддан авиация ёқилғиси ишлаб чиқаришнинг саноат усулини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги технология калий ва алюминий билан модификацияланган темир катализаторига асосланган. Бу реакцияларни тезлаштириш ва углерод занжирлари ўсишини назорат қилиш имконини беради.

Лаборатория синовларида катализатор 330 даража ҳароратда ишлади ва юқори самарадорлик кўрсатди. У 800 соат давомида узлуксиз барқарор ишлаш хусусиятини сақлаб қолди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу усулни лабораториядан саноат даражасига ўтказиш имконияти юқори. Ҳозирги вақтда Хитойда синтетик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш бўйича тижорат лойиҳалари пайдо бўлмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.