"SpaceX"нинг "Фалcон 9" ракетаси 3 май куни 45 та сунъий йўлдошни орбитага чиқаради

"SpaceX"нинг "Фалcон 9" ракетаси 3 май куни 45 та сунъий йўлдошни орбитага чиқаради

"SpaceX" компанияси 3 май, якшанба куни Калифорниядаги Ванденберг космодромидан "Фалcон 9" ракетасини паст орбитага учиришни режалаштирмоқда. Бу парвоз "CAS500-2" миссияси доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу парвоз ракета биринчи босқичининг 33-учиши бўлади. Аввалроқ у "NROL-87", "САРаҳ-1", "SWOT", "Транспортер" ва 20 та "Starlink" миссияларида қатнашган.

"SpaceX"нинг "Фалcон 9" ракетаси 3 май куни 45 та сунъий йўлдошни орбитага чиқаради

Ажралишдан сўнг, ракетанинг биринчи босқичи Ванденберг космик базасидаги 4-қўниш майдончасига қайтиб тушиши кутилмоқда.

Миссия бортида "KAI", "Арготеc Срл", "Эхолаунч", "Импулсо.Спаcе", "Лофт-EarthDaily", "Лйнк Глобал", "Труе Аномалй" ва "Планет Лабс" компанияларига тегишли 45 та сунъий йўлдош мавжуд.

"Фалcон 9" — бу "SpaceX" томонидан ишлаб чиқилган икки босқичли оғир тоифадаги ракета бўлиб, у космик парвозлар нархини сезиларли даражада камайтириш имконини берган дунёдаги биринчи кўп марталик орбитал ракетадир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.