Олимлар 6G технологияси учун товушни «суратга олиш» усулини ишлаб чиқди

Россиялик олимлар 6G алоқа тармоқлари учун зарур бўлган ўта юқори частотали акустик филтрларни яратиш жараёнини тезлаштирувчи ва арзонлаштирувчи янги усулни таклиф қилишди. Миллий тадқиқот университети (НИУ ВШЕ) ва П.Н. Лебедев номидаги Физика институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ушбу технология смартфонлар ва бошқа қурилмалардаги сигнал сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бу ҳақда Ихбт.ком хабар беради.
Замонавий қурилмалардаги филтрлар електромагнит сигналларни ултратовушга ва аксинча айлантириб беради. Бироқ, ишчи частоталар бир неча гигагерсдан ошганда, плёнка ва асос қатлами ўртасидаги боғланиш сифати пасайиши мумкин. Илгари бу муаммо фақат тайёр прототип йиғилгандан сўнг аниқланар еди, бу еса катта вақт ва маблағ йўқотилишига олиб келарди.
Янги усулда олимлар лазер импулсларидан фойдаланган ҳолда товуш тўлқинларини «суратга олиш» имконига ега бўлишди. Биринчи импулс акустик тўлқинни қўзғаца, иккинчиси унинг сирт бўйлаб ҳаракатини қайд етади. Олинган маълумотлар асосида тадқиқотчилар қатламлараро боғланишнинг вертикал ва кўндаланг қаттиқлигини аниқ ўлчашга муваффақ бўлишди.
Ушбу технология материалларга зарар етказмасдан, уларнинг яроқлилигини ишлаб чиқариш жараёнидан олдин текшириш имконини беради. Бу муҳандисларга 5G ва 6G тармоқлари учун янада ишончли компонентларни лойиҳалашда ҳамда ишлаб чиқариш технологиясини аниқроқ созлашда катта ёрдам беради.













