Samsung One UI 8.5 янгиланишини расман тақдим етди

Олти ойлик бета-синовлардан сўнг, Samsung компанияси One UI 8.5 янгиланишини расман еълон қилди. Янги дастурий таъминот биринчи бўлиб Жанубий Кореядаги Galaxy S25, Galaxy Z Фолд7 ва Galaxy Z Флип7 фойдаланувчилари учун тақдим етилди. Бу ҳақда Ихбт.ком хабар беради.
Компания маълумотларига кўра, глобал тарқатиш жараёни 11-майдан бошланади. Янгиланиш босқичма-босқич амалга оширилади ва дастлаб Европа, Гонконг, Ҳиндистон, Лотин Америкаси, Шимолий Америка, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Тайван ҳудудларидаги фойдаланувчиларга етиб боради.
Биринчи тўлқинда 2024-йилда ва ундан кейин чиқарилган флагман қурилмалар, жумладан, Galaxy S25 туркуми, Galaxy S24 серияси, Galaxy Z Фолд6, З Флип6 ҳамда Galaxy Tab С10 ва Таб С11 планшетлари янгиланишни қабул қилади. Samsung ҳозирча тўлиқ рўйхатни ошкор етмаган бўлса-да, келгусида Galaxy А56, А55 ва А36 каби ўрта даражадаги моделлар ҳам янги тизимга ўтишини тасдиқлади.
Шунингдек, Samsung яқинда Galaxy S26 дизайнига ўхшаш бўлган арзон нархдаги Galaxy А27 смартфонини чиқаришини ҳам маълум қилди. Янгиланиш фойдаланувчиларга тизим барқарорлиги ва янги функсиялардан фойдаланиш имконини беради.













